Toshkent viloyati, Toshkent tumani, Yunusobod Q.F.Y.,  Darxon qo`rg`oni| info@urmon-institut.uz | +998 71 225 72 32

Biz haqimizda

Main / Biz haqimizda

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ИЛМИЙ- ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ Мазкур илмий-тадқиқот институти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 майдаги №ПП-2966 “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги дав...

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ИЛМИЙ- ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ

Мазкур илмий-тадқиқот институти  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 майдаги  №ПП-2966 “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қумитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ги қарори асосида Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий ишлаб чиқариш маркази  негизида ташкил этилди. Ушбу қарорга  асосан  институт структурасида қуйидаги 7 та илмий лабораториялар:

  • Селекция, уруғчилик ва кўчатчилик лабораторияси; 
  • Доривор ўсимликлар деҳқончилиги лабораторияси;
  • Ўрмон тупроқшунослиги ва агрокимё лабораторияси;
  • Иҳота ўрмонлари ва ўрмон мелиорацияси лабораторияси;
  • Ўрмон ва ўрмон мелиоратив тадбирларини механизациялаш лабораторияси;
  • Ўрмонларни ҳимоя қилиш лабораторияси;
  • “In vitro” лабораториялари ташкил этилди.                      

Институтнинг асосий вазифалари ва илмий йўналишлари 

манзарали, мевали дарахтлар ва бута кўчатларини  етиштириш, доривор ўсимликлар плантацияларини яратиш, тоғ ёнбағирларида, чўл ва лалми ерларда етиштириладиган, қурғоқчиликка, касаллик ва зараркунандаларга чидамли бўлган ўсимликлар селекцияси ва уруғчилиги бўйича илмий-тадқиқотлар олиб бориш;

ўрмон фонди ерларининг экологик ҳолатини яхшилаш, ўрмонларни кенгайтириш ва қайта тиклаш, чўлланишининг олдини олиш, иҳота ўрмонлари барпо этиш бўйича самарали инновацион усулларни ишлаб чиқиш;

манзарали ўсимликлар кўчатлари етиштиришнинг илмий асосларини ҳамда истиқболли технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

минтақаларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда қурғоқчиликка, зараркунанда ва касалликларга чидамли ўсимликлар турларини танлаш, манзарали ўсимликларни районлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этишнинг илмий асосланган технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

импорт ўрнини босадиган доривор ўсимликлар уруғлари, шунингдек манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари етиштиришни ташкил этиш;

манзарали ўсимликлар кўчатларини сертификатлаш
ва стандартлаштиришнинг ягона тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишни ташкил қилиш;

-Орол денгизининг қуриган тубидаги ўрмон барпо этиш учун яроқли бўлган ерларида чўл бута ўсимликларидан яйловзорларни барпо этишнинг илмий асосланган услублари ва технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

- ўрмон хўжалиги соҳасида  ўрмон барпо этиш бўйича бажариладиган ишларни механизациялаш учун янги ўрмон хўжалиги машина ва агрегатларини ишлаб чиқиш;

ўрмон хўжалиги соҳасида илмий ходимларни тайёрлаш, соҳада фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.

 

back