Toshkent viloyati, Toshkent tumani, Yunusobod Q.F.Y.,  Darxon qo`rg`oni| info@urmon-institut.uz | +998 71 225 72 32
Bosh sahifa / “InnoWeek-2020”
Image

“InnoWeek-2020”

 Ushbu tadbir birinchi virtual koʻrgazma boʻlib, mahalliy va xorijiy ilmiy-innovatsion markazlar, investitsiya fondlari, texnologik agentliklar, texnoparklar va biznes-inkubatorlar uchun noyob platformaga aylanishini kutilmoqda.

‼️Innovatsion gʻoyalar haftaligi butun dunyodagi yuridik shaxslar va olimlar ishtiroki uchun ochiq.

18 октябр куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши мажлислар залида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти”нинг Конференцияси ўтказилди. Конференцияда O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари М.Мирсаидов, O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари А.Жумабоев, бўлим мудирлари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, партия ходимлари, делегатлар, Ёшлар қаноти фаоллари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Конференция кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди: O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” 2015-2020 йиллар давомидаги фаолияти  юзасидан ҳисоботи ва келгусидаги долзарб вазифаларни белгилаб олиш тўғрисида, “Ёшлар қаноти”нинг ёшлар билан ишлаш самадорлигини ошириш ва унинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар Йўл харитасини муҳокама қилиш ҳамда тасдиқлаш буйича ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар кенгаши ёшлар қаноти ташкилотининг жамоатчилик кенгаши аъзоларини сайлаш, O‘zLiDeP сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси ёшлар қаноти конференциясига делегатлар сайлаш. Кўриб чиқилган масалалар аввало хисобот даврида ёшлар билан ишлаш йўналишида бир қатор ишлар амалга оширилган такидланиб, кўплаб соҳаларда амалга оширилган ишлар юзасидан тўхталиб ўтилди. Жумладан, Конференция ишида ҳисобот даврида ёшларда ишбилармонлик, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка бўлган қизиқишларини янада кучайтириш, фойдали меҳнат фаолиятига ўргатиш, ёш тадбиркорларнинг ҳуқуқий, иқтисодий, сиёсий билим ва кўникмаларини янада ошириш, ёшлар томонидан яратилаётган инновацион лойиҳаларни хусусий сектор фаолиятига кенг жалб қилиш ишлари,  уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш,  бизнес ташаббусларни рўёбга чиқариш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида таъкидланиб ўтилди. Шунингдек,  меҳнат билан банд бўлмаган, вақтинча ишсиз, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлганларни, айниқса, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилган “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури доирасида “Ёш мулкдор - юрт таянчи”, “Ишбилармон талаба”, “Ёш инновациячи”, “Ёш тадбиркорлар ва фермерлар” форуми, “Ёш либераллар клуби” лойиҳалари доирасида 20 000 мингдан зиёд ёшлар қамраб олинди. Ёшларни, айниқса уюшмаган ёшларни тадбиркорлик соҳасига жалб қилиш, уларни бандлигини таъминлаш борасида ҳам 100 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилиб 500 дан ортиқ ёшлар бандлигин тамъинланди. Бундай ишларнинг амалий натижаси ўлароқ, Ўзбекистон ёшлар ижод саройида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда “Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар” шиори остида “Ёшлар бандлигини таъминлаш – энг муҳим вазифамиз” мавзусида саноат ва меҳнат ярмаркаси Форумида 200 дан ортиқ ёшларни бандлигини таъмилашга йўлланмалар берилди. Шунингдек, Конференцияда келгусидаги ишларни белгилаб олиш мақсадида “Йўл ҳаритаси” ишлаб чиқилиб, Жамоатчилик аъзолари ва партия фаолларига тақдим этилди. Йўл ҳаритасини ахамиятли жихати шундаки, унда кўплаб янги лойиҳалар қўшилди.

  • Qo'shiling:
2020-11-04 Tashriflar soni: 538
back